Тирноқларни қирқ кундан ортиқ ўстириш
Тирноқларни қирқ кундан ортиқ ўстириш
Савол: Тирноқларни қирқ кундан ортиқ ўстиришнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Бунинг тафсилотлари бордир:
Агар ўстирган одам фитрат-хилқатлари бузилган кофирларга ўхшаш ниятида бўлса – ҳаромдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир халққа ўхшаса – ўшалардан (бири)дир» - дедилар. Шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Бу – ҳадиснинг энг оз тарафидир. Зеро ҳадиснинг юзаки маъноси кофирларга ўхшаган одамнинг кофир эканини ифодаламоқда» – деди.
Агар тирноқ ўша одамнинг нафсу-ҳавосига кўра қирқ кундан ортиқ ўстирилган бўлса, бу – фитрат-хилқат ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам белгилаб қўйган вақт (суннат)га хилофдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

