PDF WORD

Таҳоратдан илгари тишларни тозалаш ҳақида

Таҳоратдан илгари тишларни тозалаш ҳақида

Савол: Таҳорат қилишдан аввал тишларни овқат қолдиқларидан тозалаш фарзми?

Жавоб: Менимча, таҳорат қилишдан аввал тишларни овқат қолдиқларидан тозалаш фарз эмас. Бироқ, тишларни тозалаш тозалик ва таҳоратни мукаммаллаштирувчи омил бўлиб, тиш касалликларидан ҳимоя қилади. Чунки бу қолдиқлар, тишлар орасида узоқ вақт қолса яллиғланиш пайдо бўлиб, тиш ва милклар касалликка чалинади. Шунинг учун ҳам, таом ейилганидан сўнгра тишлар орасида қолдиқлар қолишининг олдини олиш учун тишларни фирчалаш ёки мисвок қилиш керак. Чунки таом оғиз бўйини ўзгартиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мисвок ҳақида: “У – оғизни тозалайди ва Роббнинг розилигидир” – деганлар. Бу – оғиз тозалаш зарурати туғилгани пайт мисвок қилиш кераклигини ифодалайди. Шунинг учун ҳам уламолар: “Оғиз ҳиди ейиш ёки бошқа бир омил сабабли ўзгарса мисвок қилиш таъкидланади” – дейдилар.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг