PDF WORD

Соч, тирноқ ёки терининг бирон ерини кесиб олинса

Соч, тирноқ ёки терининг бирон ерини кесиб олинса таҳорат бузиладими?

Савол: Соч, тирноқ ёки терининг бирон ерини кесиб олинса, таҳорат бузиладими?

Жавоб: Инсоннинг ўзининг туки (сочи), тирноғи, терисидан (кесиб) олиши таҳоратни бузмайди. Мен шу муносабат билан инсон тукларини олиш бир неча қисмга бўлинишини эслатиб ўтмоқчиман,

Биринси қисм: Аллоҳ таоло олишга буюрган туклар. Масалан: аврат ва қўлтиқ тукларини олиш ва мўйлабни қисқартириш.

Иккинчи қисм: Аллоҳ таоло олишни таъқиқлаган туклар: соқол туклари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Соқолни тўла қўйинглар…» – дедилар. Қош териш ҳам таъқиқланган.

Учинчи қисм: Аллоҳ таоло бирон бир ҳукм юбормаган бош, сон, билак ва инсон танасининг бошқа аъзоларидаги туклар. Аллоҳ таоло бирон бир ҳукм юбормагани учун баъзи уламолар у тукларни олишни макруҳ ҳисобладилар ва: «Бу тукларни олиш – Аллоҳ яратган хилқатни ўзгартириш, Аллоҳ яратган хилқатни ўзгартириш эса Аллоҳ таолонинг ушбу:

«буюрсам Аллоҳ яратган нарсаларни ўзгартириб-бузадилар» (Нисо: 119), оятига биноан Шайтон иши, демакдир» – дедилар.

Айрим уламолар эса шундай дедилар: «У тукларни олиш – мубоҳ (рухсатли)дир. Чунки бу ҳақида Аллоҳ таоло бирон нарса демади. Шариат эса, буюриш ва таъқиқлаш, демакдир. Аллоҳнинг бирон нарса демаслигидан унинг буйруқ ёки таъқиқ экани маълум бўлади. Чунки таъқиқли бўлса таъқиқлар, буйруқ бўлса буюрар эди».

Бу далилни келтириш (мантиққа) яқинроқдир. Чунки, олиш амри берилмаган тукларни олиш – жоиздир. Аллоҳ таоло олишга буюрган тукларни олиш муддати – қирқ кундир. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга мўйлаб, тирноқ, аврат ва қўлтиқ тукларини олишни қирқ кундан кечиктирмасликка буюрдилар».

Шундай бўлсада, айрим одамлар тирноқларини олмай узайтиришни, баъзилар эса синчалоғининггина тирноғи узун қолишини хоҳлайди. Бу – шариатга зид бўлиб, инсонни йиртқич ҳайвонларга ўхшатиб қўяди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қони оқизилган ва Аллоҳнинг исми айтилган (гўштни) еявер. Фақатгина тиш ва тирноқни ема! Чунки тиш – суяк, тирноқ эса ҳабашларнинг пичоғидир» - дедилар.

Яъни ҳабаш (занжи)лар тирноқларини найза мисоли ўстирадилар ва қуённи ушласалар, шу тирноқлари билан ўлдира оладилар ва бу тирноқ пичоққа айланади.

Шунинг учун ҳам мен, ўзларини маданиятли, тараққий топган ва ораста деб даъво қилган, бироқ тирноқларини, қўлтиқ ва аврат тукларини узун қилиб ўстирган халқлардан таажжубланаман.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг