Қулоқни тешиш
Қулоқни тешиш
Савол: Зийнат учун қизларнинг қулоқларини тешишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Тўғриси, қулоқларни тешишнинг зарари йўқ. Чунки у, рухсатли зийнатлар учун воситадир. Саҳобалар рафиқаларининг қулоқларига сирға таққанлари нақл қилинган. Қулоқларни тешиш озгина қийнайди, холос. Хусусан, қизларнинг қулоқларини ёшлик чоғларида тешилса, тезда тузалиб кетади.
Бурунни тешиш ҳақида эса илм аҳлларига бирон нарса демайман. Чунки унда, бизнинг фикримизча, мусла (инсон узвини кесиш) ва хилқатни бузиш бордир. Балки бошқа олимлар бу фикрда эмасдирлар. Шундай бўлсада, хотин-қизлар бурунга тақинчоқ тақиш зийнат ва пардоз ҳисобланадиган ўлкаларда яшайдиган бўлсалар, тақинчоқ тақиш учун бурунни тешишнинг зарари йўқдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 69.
«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.
Манба: Ҳикмат Нури

