PDF WORD

Қўл ва оёқ тукларини олиш

Қўл ва оёқ тукларини олиш

Савол: Қўл ва оёқ тукларини олишнинг ҳукми нима?

Жавоб: Агар туклар кўп бўлса, уларни олишнинг зарари йўқ. Чунки улар хунук туради. Агар оддий туклар бўлса, илм аҳллари уларни олмасликни тайинлаганлар. Уларнинг айримлари: «Уларни олинмайди. Уларни олиш Аллоҳнинг хилқатини ўзгартиришдир», дейишган бўлса, бошқалари: «Уларни олса бўлаверади. Чунки, Аллоҳ таоло бу ҳақда бирон нарса демаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса: «Аллоҳ бирон нарса демаган нарсалар – кечирилгандир» (Абу Довуд 3306) – деганлар» – дедилар. Бу олимлар туклар уч турга бўлинишини айтдилар:

Биринчиси: шариат олишни таъқиқлаган туклар.

Иккинчиси: шариат олишни талаб қилган туклар.

Учинчиси: шариат бирон нарса демаган туклар.

Шариат олишни ҳаром қилган тукларни олинмайди. Масалан: эркакларнинг соқоллари ҳамда эркак ва хотинларнинг қошлари.

Шариат олишни талаб қилган тукларни олинади. Масалан: қўлтиқ ости ва таносил аъзолари атрофидаги туклар ва мўйлаб.

Шариат бирон ҳукм келтирмаган нарсалар эса, кечирилгандир. Агар Аллоҳ уларнинг олинишини хоҳлаганида эди, уларни олишга буйруқ берар эди. Агар қолишини хоҳласа, уни олмасликка буюрган бўлар эди. Аллоҳ бирон нарса демабдими, демак, у, инсоннинг ўзига ҳаволадир: хоҳласа олади, хоҳласа олмайди.

Тавфиқ Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 64.

«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг