PDF WORD

Парик тақиш ҳаромдир!

Парик тақиш ҳаромдир!

Савол: Хотин киши сунъий соч – парик тақса бўладими?

Жавоб: Парик тақиш ҳаромдир ва улама соч ҳақидаги ҳукм ичига киради. Гарчи парикда хотин кишининг сочи аслига қараганда узун турсада, улама сочга ўхшайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сочини улатган ва улама сочни таққан хотин-қизларларни лаънатлаган. Бироқ, хотин кишининг бошида асло сочи бўлмаса ёки кал бўлса, бу айбни яшириш учун парик тақса бўлаверади. Чунки, айбни йўқ қилиш – жоиздир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жангларнинг бирида бурни кесилган одамга олтиндан ясалган сунъий бурун тақишга рухсат бердилар. Бу мавзуда кенг имкониятлар бор. Пардоз (эстетик) амалиётлари ва масъалалари бу мавзу таҳтига дохилдир. Айбли нарсани кетказиш учун, масалан, қинғир бурунни тузатиш ёки қора доғларни кетказиш учун пардоз амалиётлари қилдиришнинг зарари йўқ. Бироқ, айб бўлмаган нарсаларни йўқотиш учун ҳаракат қилиш, масалан, қош териш ва танага игна билан тасвир тушириш – татуировка, бутунлай таъқиқлаган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 68.

«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг