PDF WORD

Мисвокни ўнг қўл билан қилинадими, чап қўл биланми?

Мисвокни ўнг қўл билан қилинадими, чап қўл биланми?

Савол: Мисвокни ўнг қўл билан қилинадими ёки чап қўл биланми?

Жавоб: Бу масалада уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзи олимлар: «Мисвокни ўнг қўл билан қилинади. Чунки мисвок қилиш суннат, суннат эса Аллоҳ таолога итоат ва қурбатдир. Шундай экан, бу ишга чап қўлни ишлатиш муносиб эмас. Чунки, чап қўлни нопок нарсалар учун истеъмол қилинади» – дедилар.

Бошқалари эса: «Чап қўл билан мисвок қилиш афзалдир. Чунки, мисвок – нопок нарсаларни кетказиш учундир. Зеро истинжо ва кесак тутиш каби нопок ишлар ўнг қўл билан эмас, чап қўл воситасида қилинади» – дедилар.

Бошқалар эса: «Уйқудан уйғонганидан сўнг нопок нарсаларни кетказмоқчи бўлиб мисвок қилмоқчи бўлинса, чап қўлни ишлатилади. Таҳоратли бўлган пайтда намоз ўқишни бошланар экан, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун мисвок қилинмоқчи бўлса, ўнг қўлни ишлатилади» – дедилар.

Алҳамдулиллаҳ, бу мавзуда кенг йўллар бор. Шунинг учун одам хоҳлаган қўли билан мисвок қилиши мумкин. Зеро бу ҳақида қатъий далил йўқдир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг