Бошнинг ён томонидан ёрма очиш
Бошнинг ён томонидан ёрма очиш
Савол: Хотин кишининг бошининг ён томонидан сочига ёрма очишининг ҳукми нима?
Жавоб: Бошнинг ўртасидан: пешонадан, бошнинг юқори қисмигача ёрма очиш – суннат бўлиб, бошнинг ён томонидан ёрма очиш машруъ эмасдир. Ҳатто, ундай қилинса кофираларга ўхшаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадиси маънолари остига дохил бўлиши бўлиши ҳам мумкин: «Умматимнинг жаҳаннам аҳлидан бўлган икки тоифасини ҳануз кўрмадим: қўлларида сигирларнинг думидан қамчиси бўлиб, одамларни урадиган одамлар ва ярим яланғоч, (дину аҳлоқдан) мойил бўлган ва (бошқаларни ҳам) мойил қиладиган хотин-қизлар. Уларнинг бошлари туянинг эгилиб турган ўркачлари кабидир. Улар на жаннатга кирадилар ва на жаннатнинг ҳидини кўрадилар!» (Имом Муслим 3971, 5098). Айрим уламолар бу ҳадисдаги «(дину аҳлоқдан) мойил бўлган ва (бошқаларни ҳам) мойил қиладиган хотин-қизлар»ни ўзи ҳам эгри ёрма очган ва бошқаларга ҳам шундай ёрма очган хотин-қизлар, дея изоҳладилар. Тўғриси эса, «мойил бўлганлар»дан мақсад, ҳаё ва диндан оғган, «мойил қилдирганлар»дан мақсад эса, бошқаларни ҳаё ва диндан оғдирган хотин-қизлардир.
Аллоҳу аълам.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн, Фатво № 66.
«Фатво ва рисолалар девони», 11 жилд.
Манба: Ҳикмат Нури

