PDF WORD

Намоздан сўнг жаҳрий саловот айтиш ҳукми

Намоздан сўнг жаҳрий саловот айтиш ҳукми

Савол: Жамоат намозидан сўнг Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик, жамоат намозидан кейинги дуода (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жаҳрий саловот айтишлик), жамоат бўлиб Қуръондан бир ҳизб қироат қилишлик, ашуланинг барча турлари ҳамда гоҳ-гоҳида хатога йўл қўядиган кўр қария имом ортидаги намозларнинг шаръий ҳукми нима?

Жавоб: 1) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтишликда улкан ажр бор. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ушбу ишга буюрди ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга тарғиб қилиб, ундадилар ҳамда ушбу (амал)нинг ажри бир неча баробар қилиб берилишини баён қилиб, шундай дедилар: «Кимда-ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ унга шу сабабли ўн марта саловот айтади» (Аҳмад (2/265), Муслим (384, 408), Абу Довуд (1530), Насоий (3/50), Термизий (485), Доримий (2775), Ибн Хузайма (1/219)). Дарҳақиқат, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг номлари ёд этилганда, намозда ташаҳҳуддан кейин, жума хутбаси, никоҳ ва шунга ўхшашларда ҳам саловот айтишлик жорий қилинди.

На Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на саҳобалари розияллоҳу анҳум, на Молик, Абу Ҳанифа, Лайс ибн Саъд, Шофеъий, Авзоий ва Аҳмад роҳимаҳумуллоҳлар каби салаф имомлардан у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламга жамоат намозидан кейин жаҳрий саловот айтганликлари собит бўлган. Яхшиликнинг бари у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам, тўғри йўлдаги халифалар ва қолган саҳобалар розияллоҳу анҳумларнинг йўлига эргашишликдадир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)).

2) Дуо ибодатдир. Бироқ на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам, на тўғри йўлдаги халифалари ва на қолган саҳоба розияллоҳу анҳумлардан намоздан кейин жамоат бўлиб дуо қилганликлари собит бўлган. Демак, намозхонларнинг намоздан кейин (икки томонга) салом бергач жамоавий дуо қилишликлари янги чиққан бидъатдир. Дарҳақиқат, у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганликлари собит бўлган: «Кимда-ким бизнинг ушбу ишимизда ундан бўлмаган нарсани ўйлаб топса, бас, у рад этилгандир» (Бухорий (2697), Муслим (1718), Абу Довуд (4606), Ибн Можжа (14), Аҳмад (6/256)). Бошқа бир ривоятда эса: «Кимда-ким бизни буйруғимиз бўлмаган бирор ишни қилса, бас, у рад этилгандир» (Муслим (1718), Аҳмад (6/180)).

3) Агар жамоат бўлиб Қуръон ўқишдан қасд қилинаётгани барчалари бир овоз-(хўр) бўлиб ўқишликлари бўлса, бас, бу жорий қилинмаган ишдир. Чунки ушбу амал на Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва на саҳобалар розияллоҳу анҳумдан собит бўлган. Агар бир одам қироат қилса ва қолганлар қулоқ тутишликлари ёки ҳар бир киши тўпланган ўринда бир-бирининг овозига ҳаракат, сукун, қўшиб ва тўхтаб ўқишларда ҳамоҳанг бўлмаган ҳолда қироат қилишлик қасд қилинган бўлса, бас, бу жорий қилингандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан шундай деганлари собит бўлган: «Бирор қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида тўпланиб, Аллоҳнинг Китобини тиловат ва ўзаро дарс қилсалар, албатта, улар устига сакинат-(осойишталик) нозил бўлади, малоикалар уларни ўраб олади, раҳмат уларни қоплаб олади ва Аллоҳ таоло уларни Ўз ҳузуридагилар орасида ёд этади». Муслим ривояти. (Муслим (2699), Термизий (2945), Абу Довуд (4946), Ибн Можжа (225), Аҳмад (2/252), Доримий (344)). Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан шундай деганлари ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга: «Менга Қуръон ўқиб беринг», дедилар. Мен: «Сизга Қуръон ўқиб берайми? Ахир у сизга нозил бўлган-ку», дедим. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Дарҳақиқат, мен уни ўзимдан бошқадан эшитишни ёқтираман», дедилар. Нисо сурасини ўқиб ушбу: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), биз ҳар бир умматдан (ўша умматнинг пайғамбарини) гувоҳ келтирганимизда ва Сизни ана уларга қарши гувоҳ қилганимизда уларнинг ҳоли не кечур?!» (Нисо: 41-оятига) етганимда: «Тўхта», дедилар. Кўзларидан ёш оқарди». Бухорий ва Муслим ривоятлари (Бухорий (5055), Муслим (800), Термизий (3025), Абу Довуд (3668), Ибн Можжа (4194), Аҳмад (1/380)).

4) Кўр имом ортидаги жамоат намози раводир. Унинг ортидагилар орасида қориликда ундан ўзадигани (имом бўлиши) афзалроқдир. У киши соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қовллари умумий эканига биноан: «Қавмга Аллоҳнинг Китобини ўқувчироқлари имом бўлади» (Муслим (673), Термизий (235), Насоий (780), Абу Довуд (582), Ибн Можжа (980), Аҳмад (4/121)).

Бироқ хатога йўл қўйса ва хатоси маънони ўзгартириб юбормайдиган бўлса, агар осон бўладиган бўлса хатога йўл қўймайдиган кишининг ортида намоз ўқишлик авлороқдир. Энди, йўл қўйган хатоси Фотиҳа сурасида бўлиб, маъно ўзгариб кетса, бас, унинг ортида ўқилган намоз ботилдир. Бу унинг хатоси сабабидан, кўр бўлганлиги учун эмас. Мисол учун: «إياك نعبد»даги коф ҳарфини касрали қилиб ёки «أنعمت عليهم»даги та ҳарфини замма ёки касрали қилиб ўқиш каби. Агар зеҳни заиф эканлиги сабабли хатога йўл қўйса зеҳни кучлироқ одам имомликка ундан кўра ҳақлироқдир.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, аҳли оилалари ва саҳобаларига саловоту саломлар йўлласин.

 

Илмий Изланиш ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4600-1.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудаён

Абдуллоҳ ибн Қуъуд

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг