PDF WORD

Намоздан кейин жамоат бўлиб зикр қилиш ҳукми

Намоздан кейин жамоат бўлиб зикр қилиш ҳукми

Савол: Баъзилар қилишаётганидек намоздан кейин жамоат бўлиб бир хилда зикр қилишнинг ҳукми нима? Зикрни жаҳрий айтиш суннатми ёки сирлими (ичидами)?

Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан «Cаҳиҳайн»да собит келган ривоятга биноан беш вақт ва жума намозларининг кетиданоқ (икки томонга) салом бергандан кейин зикрни жаҳрий айтиш суннатдир. «Зикр қилиб овозни баланд кўтариш, одамлар Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам замонларида фарз намозидан фориғ бўлгач (юз берарди)». Ибн Аббос айтдиларки: «У (зикр)ни эшитганимда, (ҳа, демак) ундан (намоздан) фориғ бўлишибди-да деб билардим».

Ҳар бир киши бошқасини бошидан охиригача нутқига риоя қилиши ва бунда (зикрда) унга тақлид қилиши нуқтаи назаридан жамоавий тус олишига келсак, бунга асос йўқ. Балки у бидъатдир. Шариатда жорий қилингани овозлар боши ва охирида ўзаро уйғунлашиб кетишини қасд қилмай барчалари Аллоҳни зикр қилишларидир.

 

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

«Фатава шайх ибн Баз» (11/191).

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг