Масжид ва қабристоннинг деворлари бир

Масжид ва қабристоннинг деворлари бир

Савол: Масжид қабристон майдони ичкарисида жойлашган. Иккисининг девори бирдир. Намозхонлар у ерга қабристон орқали ўтиб киришлари шарт. Юқорида зикр қилинган йўлдан бошқа йўл йўқ. Исломнинг бу борадаги ҳукми нима? Аллоҳ сизларни яхшилик билан мукофотласин!

Жавоб: Қабрлар устига қурилган масжидда намоз ўқишлик жоиз эмас. Бу намоз саҳиҳ эмас. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлар олдида намоз ўқиш ва улар устига масжид қуришдан қайтардилар. Ушбу ишни қилган кимсани лаънатладилар. Чунки бу Аллоҳни қўйиб ўшаларга ибодат қилишга воситадир.

Тавфиқ Аллоҳдан. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, у кишининг аҳли-оила ва саҳобаларига саловату саломлар йўлласин.

 

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси

Фатво: (17975)-рақам остидаги фатвонинг иккинчи саволи.

 

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Ғудайён, Солиҳ ал-Фавзон

Абдулазиз Оли Шайх, Бакр Абу Зайд

 

Манба: Тавҳид форуми

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan