PDF WORD

Рамазон рўзаси учун ҳар куни ният қилинадими?

Рамазон рўзаси учун ҳар куни ният қилинадими?

Савол: Рамазон (ойи) рўзаси учун қилинган ният, ҳар кун учун қилинадиган ниятнинг ўрнига кифоя қиладими?

Жавоб: Маълумки ҳар бир киши туннинг охирида туриб, рўза тутиш учунгина саҳарлик қилади. Бунга шубҳа йўқ. Чунки ҳар бир оқил одам қиладиган ишини фақатгина ўз хоҳиши билан амалга оширади. Хоҳиш бу ниятдир. Инсон туннинг охирида фақат рўза тутиш сабабидангина таомланади. Чунки, мақсади фақат таомланишни ўзигина бўлса эди, бундай вақтда таомланиш унинг одатидан эмас! Мана шу ниятдир.

Сиз сўраган саволга бошқа бир ҳолатда эҳтиёж туғилади. Бир одам Рамазонда қуёш ботишидан аваал ухлаб қолди, шу ҳолда ухлаб қолиб кейинги куннинг фажр (бомдод)игача ҳеч ким уни уйғотмади. У кейинги куннинг рўзасини тутишни кечқурун ният қилмади. Унга: «Ойнинг аввалида қилган ниятига асосан, унинг рўзаси тўғри бўлади», деймизми? Ёки: «Рўзаси тўғри бўлмайди», деймизми? Чунки у тунда ният қилмади. Жавоб: Унинг рўзаси тўғри бўлади. Рожиҳ-кучлироқ сўзга кўра Рамазон ойининг аввалидаги ният (бутун Рамазон учун) кифоядир, ҳар бир кун учун ниятини янгилашига ҳожат йўқ.

Фақат рўза тутмасликка рухсат берилган (сафар ёки аёлларнинг ой кўришлари каби) ҳолат бўлса, бу ойни ичида (баъзи кунлар) рўза тутмади. Бу ҳолатда яна рўза тутишни бошлаган кунидан ниятини янгилаши лозим бўлади.

 

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатволар, 1/144.

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг