PDF WORD

Рамазонда кундузи булғаниш

Рамазонда кундузи булғаниш

Савол: Рўзадор киши Рамазонда кундуз куни эҳтилом бўлса, унинг рўзаси бузиладими ёки йўқ? Унинг дарров ғусл қилиши вожиб бўладими?

Жавоб: Эҳтилом бўлиш рўзани бузмайди, чунки у рўзадорнинг ихтиёрида эмас. Агар у сувни, яъни манийни (кийимида ёки ётган ўрнида) кўриб қолса, жунубликдан покланиш учун ғусл қилиши вожибдир. Агарда у бомдоддан кейин эҳтилом бўлса ва ғусл қилишни пешин намозигача кечиктирса, бунинг зиёни йўқ. Шунингдек, у тунда аҳли билан қўшилса-ю, тонг отгандан кейингина ғусл қилса ҳам, бунда танглик йўқ. Оиша ва Умму Салама разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам жимодан кейин жунуб бўлган ҳолларида тонг оттирар, сўнгра ғусл қилиб, рўза тутаверар эдилар» (Бухорий ривоятлари, 1926-ҳадис, Муслим ривоятлари, 1109-ҳадис).

Шунингдек, ҳайз кўрган ва нифосдаги аёл тунда (қондан) покланса-ю, тонг отгандан кейин ғусл қилса, бунинг зиёни йўқ ва унинг рўзаси дурустдир. Лекин унга ҳам, жунуб бўлган кишига ҳам ғусл ёки намозни қуёш чиқишигача кечиктириш жоиз бўлмайди, балки улар намозни ўз вақтида адо этишлари учун қуёш чиқмасидан олдин ғусл олишлари вожиб бўлади.

Эркак киши жунубликдан кейин намозни жамоат билан ўқишга улгуриши учун бомдод намози ўқилишидан олдин ғусл қилиб олишга шошилиши лозимдир.

Аллоҳ тавфиқ Соҳибидир.

Саудия Арабистони собиқ муфтийси

Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

Фикр билдиринг