PDF WORD

Рамазон ойи киргани билан табриклаш

Рамазон ойи киргани билан табриклаш

Савол: Рамазон ойи кириши муносабати билан табриклашнинг ҳукми қандай? Унинг муайян айтиладиган шакли борми?

Жавоб: Ҳамду сано Аллоҳга хос. Пайғамбаримиз Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли оилаларию асҳобларининг барчасига салот ва саломлар бўлсин.

Рамазон ойи киргани билан табриклаш шариатга ҳеч қандай хилоф бўлмаган одатлар қабилидандир. Бу сингари масалалар кенгроқ олинади. Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ айтганлар: «Ўзим бировни табрикламайман. Лекин биров мени табрикласа, мен ҳам уни табриклайман». Бу каби ишлар одатлар сирасига киради, айниқса, унинг шаръий асоси бўлгани учун, иншааллоҳ, унинг зиёни йўқдир. Бақара сурасининг охири нозил бўлганида Жаброил алайҳиссалом Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни табриклаганлар. Шунингдек, Каъб ибн Моликнинг тавбасини Аллоҳ азза ва жалла қабул қилганида саҳобалар у кишини табриклаганлар. Бу эса шу сингари табриклар борасида асосдир. Шунингдек, хоҳ фитр, хоҳ Қурбон ҳайити билан табриклаш ҳам шунга кириб кетади. Хулоса шуки, бу ишлар одамларга инкор қилинмайдиган одатлар қаторига киради, чунки юқорида тафсилоти ўтганидек, уларнинг шаръий асоси бордир.

Шайх Холид ибн Али ал-Мушайқиҳ

Таржимон: Абу Аҳмад

Фикр билдиринг