PDF WORD

Хотинини қучоқлади ва мазий келди …

Хотинини қучоқлади ва мазий келди …

Савол: Рўзадор одам хотинини қучоқлади ва таносил аъзосидан мазий келди. Унинг тутаётган рўзасининг ҳукми нима?

Жавоб: Агар эркак хотинини қучоқласа ва ундан мазий келса тутган рўзаси раводир. Бизнингча, илм аҳлларининг қувватли бўлган қавлига кўра унга бирон жарима бўлмайди. Чунки мазий келишининг рўзани бузишига бирон ҳужжат йўқдир. Мазийни манийга қиёслаш, мазий манийдан кўра пастроқ ҳукмда бўлгани учун, тўғри эмасдир. Биз танлаган қавл Имом Шофиий, Имом Абу Ҳанифа мазҳаби ҳамда шайхулислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳлар танлаган қавлдир. Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ «Фуруъ» китобида: «Бу –очиқдир», «Инсоф»да эса: «Бу – тўғрисидир» – деган.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 192.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг