PDF WORD

Унга каффорот лозим эмас

Унга каффорот лозим эмас

Савол: Рўзадор синглим қусди ва қасддан таом тановул қилди. У нима қилиши керак?

Жавоб: Рўзадорнинг қўлини оғзига тиқиш ёки қўлини қорни остидан босиш ёхуд қориндаги овқатни ҳаракатлантирадиган бадбўй нарсани ҳидлаш оқибатидан қусиши жоиз эмас. Бундай қилган рўзадорнинг тутган рўзаси фарз рўза бўлса, ўша кунининг қазосини тутиб бериши керак бўлади.

Бу аёл, биринчидан, қасддан қусиши, иккинчидан эса қусқидан кейин қасддан таом тановул қилиши билан хатога йўл қўйган. Рўзасини қасддан очган одамнинг қасддан таом тановул қилмаслиги, балки, куннинг қолган қисмини рўзадордек ҳеч нарса емай ўтказиши лозим. Унинг ўша куннинг қазосини тутиб бериши мажбурийдир. Шояд у бирон касаллик ёки мажолсизликни ҳис қилгани сабабли қусгандир. Нима бўлганида ҳам, иншааллоҳ, унинг каффорот бериши зарур эмас, балки ўша куннинг қазосини тутиб бериши етарлидир.

Валлоҳу аълам.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

«ал Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ»

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг