Тузалиши аниқ бўлмаган бемор ва рўза
Тузалиши аниқ бўлмаган бемор ва рўза
Савол: Бир беморнинг касаллиги тузалмас ва унинг рўза тутишга кучи етмайди. Бунинг ҳукми нима? Аллоҳ сизни биз ва мусулмонлар номидан муносиб тақдирласин, фатво берсангиз!
Жавоб: Тузалиши кутилмаган беморга рўза тутиш фарз эмасдир. Чунки, у ожиздир. Лекин унинг ақли бошида ва балоғат ёшига етган бўлса тутмаган ҳар куни учун битта бечоранинг қорнини тўйдириши керак. Қорин тўйдиришнинг икки кўриниши бор:
Биринчи кўриниш: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу кексайиб қолганида қилганидек, тушлик ёки кеч овқатни тайёрлаб, рўзасини тута олмаган кунлар миқдорича бечораларни чақириб, уларнинг қорнини тўйдириш.
Иккинчи кўриниш: буғдой ёки гуруч каби дон маҳсулотларини улашиш. Бу буғдой ва гуручнинг оғирлиги (бир кун учун) бир мудд бўлиши керак. Бир мудд Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соъси билан ўлчанганида соънинг тўртдан бирига тенг оғирликдир. Бир соъ икки килою қирқ грамдир. Бир мудд эса ярим килою ўн грамга тенгдир. Шу вазндаги буғдой ёки гурунчни гўшт билан бирга тортиқ қилинади.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 67.
Манба: Ҳикмат Нури

