Тишдан чиққан қон рўзани бузадими?
Тишдан чиққан қон рўзани бузадими?
Савол: Рўзадорнинг тишларидан чиққан қон рўзасини бузадими?
Жавоб: Рўзадорнинг тишларидан чиққан қон, модомики уни ютмас экан, рўзани бузмайди. Бу қон инсон иродасидан ташқари чиққани боис рўзасини очмайди ва қон чиққан одам рўзасининг қазосини тутмайди. Бурни қонаган одамнинг ҳам рўзаси бузилмайди ва қазо қилиши зарур бўлмайди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 214.
Манба: Ҳикмат Нури

