Субҳи содиқ ҳақида шубҳаланган одам еб, ичишдан тўхтайдими?
Субҳи содиқ ҳақида шубҳаланган одам еб, ичишдан тўхтайдими?
Савол: Одам субҳи содиқнинг ёйилгани ҳақида шубҳаланиб қолса нима қилиши керак? У, субҳи содиқ бошлангани ҳақида аниқ ишонч ҳосил қилгунича еб, ичавериши керакми ёки шубҳалангани он еб, ичишдан тўхташи керакми?
Жавоб Одам бундай пайтда жуда ҳам эҳтиёт бўлиши керак. У белгиларга қараб, уларнинг намоён бўлганига аниқ ишонч ҳосил қилиши керак. Агар муаззинлар товушини эшитиш, тақвимга қараш, бамдод намозининг вақтини ўрганиш учун тақвимга кўз югуртириш ва атрофдагилардан сўраш каби аломатлар субҳи содиқнинг бошланганига далолат қилганини кўрса, таом тановул қилишдан тўхташи керак.
Бу ҳолатга тушган одам устувор фикрга эга бўлиши шарт. Чунки у рўза кунининг илк бошида турибди. Субҳи содиқнинг ёйилишидан хавф бор. Шунинг учун ҳам у, вазиятни аниқлаши керак. Агар ҳали субҳи содиқ ёйилмаганига ишонч ҳосил қилган бўлса, таомини тановул қилишда давом этавериши мумкин. Агар аксига ишонч ҳосил қилса, еб, ичишдан тўхтайди. Чунки гумоннинг кўплиги аниқлик мақомидан жой олади. Агар шубҳаланса, таом тановул қилмаслиги афзалдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингизга шубҳали бўлган нарсани, шубҳасиз бўлган нарса учун тарк этинг!» - деганлар (Термизий 2442; Доримий 2532).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Шубҳали нарсалардан сақланган одам ўз дини ва шарафини сақлаб қолибди», ҳам деганлар.
Демак, мазкур одам субҳи содиқнинг ёйилгани ҳақида шубҳада бўлса, еб, ичишдан тийилгани маъқулдир. Чунки бундай қилиши эҳтиёт бўлиш ва гумонни тарк этиш нуқтаи назаридандир. Зотан, шаръан шу талаб қилингандир.
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон
«ал Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ»
Манба: Ҳикмат Нури

