PDF WORD

Шаръий узр билан оғиз очган одам

Шаръий узр билан оғиз очган одам

Савол: Шаръий узр билан кундуз куни оғзини очган одам, ўша куннинг қолган вақтларида ҳам бирон нарса еб, ичиши мумкинми?

Жавоб: У, шаръий узр билан оғзини очгани учун кундузнинг бошқа вақтларида ҳам еб, ичиши мумкин. Ўша куннинг ҳаромлиги ундан соқит бўлиб, еб, ичиши мумкин. Бу узрсиз рўзасини очган одамнинг аксидир. Биз узрсиз рўзасини очган одамнинг қазо тутиши лозим бўлсада, ўша куннинг қолган вақтларида еб, ичишдан тийилишга чақирамиз. Бу масъалада шу икки фарқни билиш керак.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 60.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг