PDF WORD

Сафар пайтида жинсий алоқа қилган рўзадорнинг ҳукми

Сафар пайтида жинсий алоқа қилган рўзадорнинг ҳукми

Савол: Аллоҳ таоло мусофирнинг рўза тутмаслигига рухсат берди. Мусофир билан хотини бирга бўлса ва рамазон ойининг кундузида қовушса, бу ишнинг шаръий ҳукми нима бўлади? Аллоҳ сизга хайрли мукофотлар берсин, бизга буни яхшилаб тушунтириб берсангиз. Сизнинг тушунтиришингизни сабрсизлик билан кутмоқдамиз.

Жавоб: Агар мазкур одам қаср сафарига чиққан ва бу сафари гуноҳлар қилинадиган сафар бўлмаса, унинг рамазоннинг кундузларида рўза тутмаслиги мубоҳдир. Бунга Қуръон, суннат ва ижмоъ далолат қилади. Ҳатто айрим уламолар у кунлари, гарчи рўза тутса ҳам, рамазон рўзасидан ҳисобланмайди, деганлар. Унинг мазкур сафарида рўза тутмаслигига далолат қилган Қуръон ва суннат насслари рўзани очувчи таом ва ичимликлар билан, рўзани очувчи жинсий алоқа ўртасини айирмаган. Шунинг учун ҳам, мазкур одам бу очувчилар билан фойдаланиши мумкин. Сўнгра, саволда айтиб ўтилган ва рамазон айёмида рўзасини очган мусофирга бирон каффорот лозим эмас.

Балки, масъала бундан ҳам кенгроқдир. Агар мусофир рамазон кунлари жинсий алоқа қилса унинг рўзасигина бузилиб, каффорот бериши лозим эмасдир. Чунки у, жинсий алоқага қасд қилган пайтида оғзини очишга ҳукм қилинганлар қаторида эди. Унинг рўза пайтида қилган ушбу жинсий алоқаси, жинсий алоқа қилишидан илгариги рўзасини тутмасликка буюрилган пайтида амалга ошгандир.

Валлоҳу аълам.

Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх раҳимаҳуллоҳ

«ал Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ».

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг