PDF WORD

Рўзани очадиган нарсалар

Рўзани очадиган нарсалар

Савол: Рўзадорнинг оғзини очадиган нарсалар нималар?

Жавоб: Рўзани очадиган нарсалар Қуръон Каримда учтадир: ейиш, ичиш ва жинсий алоқа. Бунинг далили Аллоҳ таолонинг ушбу оятидир:

«Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187).

Ейиш ва ичишнинг ҳалол ёки ҳаром, фойдали ёки зарарли, фойдасиз ёки зарарсиз, оз ёки кўп бўлишида фарқ йўқдир. Шунинг учун ҳам, сигарет чекиш ҳаром ва зарарли бўлишига қарамай, рўзани очади.

Ҳатто уламолар: «Бирор дона майда тошни ютса, одамнинг рўзаси очилади» – деганлар. Ҳолбуки, майда тошлар танага фойда бермайди. Шундай бўлсада рўзани очадиган нарсалардан ҳисобланди.

Нажас нарса қориштирилган хамирни еган одамнинг рўзаси, унинг ҳаром бўлишига қарамай, очилади.

Учинчи: жинсий алоқа..

У – каффоротни вожиб қилгани учун, рўза очадиган нарсаларнинг энг ёмонидир. Каффорот – бир қулни озод қилишдир. Агар бунга кучи етмаса икки ой кетма-кет рўза тутади. Бунга ҳам кучи етмаса олтмишта мискинни тўй


·