Рўзани бузадиган қон миқдори
Рўзани бузадиган қон миқдори
Савол: Инсон танасидан чиқадиган ва рўзасини бузадиган қон қандай ва миқдори қанча бўлиши керак?
Жавоб: Рўзни бузадиган қон, Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва саллам таъкидлаганларидек, қортиқ билан олинадиган қондир: «(Қортиқ билан) қон олган ва олдирган одамнинг рўзаси очилади» (Термизий 774; Абу Довуд 2369, 2371; Ибн Можа 1679, 1680, 1681).
Инсоннинг ўз ихтиёри билан қилаётган шу маънодаги кўп қон чиқариши ва бунинг танасига зарар бериши қортиқ билан қон чиқаришга қиёсланади ва бу ҳам рўзани бузади. Чунки шариат икки бир бирига ўхшаш нарсанинг ўртасини, худди икки ўхшамаган нарса ўртасини боғламаганидек, айирмайди.
Аммо инсондан бурундан қон келиши ёки гўштни кесиш ёхуд ойнани босиш ёкида шунга ўхшаш ҳодисалар сабабли жароҳатдан кўп қон чиқсада, рўзаси бузилмайди. Бундан ташқари таҳлил учун олинган ва қортиқ билан қон олишдек таъсир кўрсатмаган қон миқдори ҳам рўзани бузмайди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 198.
Манба: Ҳикмат Нури

