PDF WORD

Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатиши

Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишининг ҳукми нима?

Савол: Рўзадорнинг завол пайтидан сўнгра мисвок ишлатишининг ҳукми нима?

Жавоб: Заволдан илгари ёки кейин рўзадорнинг мисвок ишлатиши, бошқа пайтларда бўлгани каби, суннатдир. Чунки, мисвок ишлатиш ҳақидаги ҳадислар (ҳукми) умумийдир. Бундан заволдан илгари ёки кейинги маҳалларда рўзадор мустасно қилинмаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Мисвок қилиш – оғизни тозаловчи ва Роббни рози қилгувчидир» (Имом Аҳмад 6/ 47, 62, 124. Насоий, «Таҳорат ҳақидаги китоб», 5. Бу ҳадисни аллома Албоний саҳиҳ деган);

«Умматимга оғир бўлмаса эди, уларни ҳар бир намоздан аввал мисвок қилишга буюрар эдим» (Имом Бухорий, ҳадис № 887, Имом Муслим, ҳадис № 510).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг