Рўзадор ва кекириш
Рўзадор ва кекириш
Савол: Рамазон тонггида бамдод намозини ўқир экан рўзадор одамнинг қорни ўта тўқ бўлиб, кекирганида озгина еган овқати ёки ичган суви чиқиши ва ҳалқумига етмай, уни ютиб юбориши мумкин. Бу рўзани очадими?
Жавоб: Сиз сўраган нарса кўплаб одамларда содир бўлади. Уларнинг қоринлари тўйгач кекирсалар еган овақатлари ёки ичган сувларидан бир ози ошқозондан чиқади. Агар чиқаётган нарса ҳалқумга етиб келган ва оғизга етмаган ва уни ютиб юборилган бўлса, рўза бузилмайди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 186.
Манба: Ҳикмат Нури

