Рўзадорнинг лаблар қуришига қарши малҳам ишлатиши
Рўзадорнинг лаблар қуришига қарши малҳам ишлатиши
Савол: Рўзадор лабларининг қуришига қарши малҳам ишлатиши мумкинми?
Жавоб: Рўзадорнинг лаблари ва бурнини намлаш учун малҳам истеъмол қилиши ёки сув ёхуд латта ёкида бошқа бирон нарса билан намлашининг зарари йўқдир. Бироқ, шу намларнинг қорнига кетиб қолишидан эҳтиёт бўлиши керак. Агар улар қасдсиз кетиб қолса зарари йўқ. Масалан, мазмаза қилар экан сув қасдсиз томоғидан ўтиб кетса рўзаси бузилмайди.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 178.
Манба: Ҳикмат Нури

