PDF WORD

Рўза ва мазийнинг келиши

Рўза ва мазийнинг келиши

Савол: Рўзадор одам хотинини қучоқлади ва ундан мазий келди. Унинг рўзаси бузиладими? У, рўзасини қайта тутадими ёки келган жойидан давом эттираверадими? Ёки нима қилиши керак?

Жавоб: Агар рўзадор одам фарз ёки нафл рўза тутиш асносида хотинини қучоқласа ва ундан мазий келса, рўзаси бузилмайди. Унинг рўзаси раво ва бузилмайди.

Аммо маний келса фарз ёки нафл бўлишидан қатъий назар, рўзаси бузилади. Қучоқлаши, ўпиши ёки шунга ўхшаш ҳаракатда бўлиши натижасида маний чиқиб кетиш хадиги бўлган одамнинг, рамазон кундузида хотини билан «ҳазиллашиши» ҳаромдир. Биз бундай одамга: «Модомики маний чиқишидан қўрқар экансиз хотинингизни қучоқлашингиз сизга ҳалол эмасдир» – деймиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 193.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг