Рўза бошланганидан бехабар қолдилар …
Рўза бошланганидан бехабар қолдилар …
Савол: Одамлар рамазон ойи бошланганидан бехабар қолиб, кундузнинг бир неча соати ўтганидан кейингина хабардор бўлдилар. Улар нима қилишлари керак?
Жавоб: Агар одамлар кундуз куни рамазон ойи бошланганидан хабар топсалар, рўза тутгандек ҳолатда бўлишлари керак. Чунки у кун рамазон ойидан ҳисобланиб, уларнинг рўза тутишлари зарур эди. Лекин, улар ўша куннинг рўзасини тутишлари керакми ёки йўқми? Бу ҳақда уламолар ўртасида фарқли кўришлар бор.
Уламолар жумҳури уларнинг ўша куннинг қазосини тутишлари кераклигини айтдилар. Чунки улар рўзани биринчи кунидан тутмадилар ва ўша куннинг бир қисмини нийятсиз ўтказдилар. Ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар нийятлар билан бўлади. Ҳар бир кишига нийят қилган нарсаси бўлади» – деганлар.
Айрим уламолар эса: «Уларнинг қазо қилишлари зарур эмас. Чунки улар билмаганлари учун оғизларини очганлар. Билмаган одам эса жоҳиллиги сабабли узрлидир» – деганлар.
Қазо қилишлари фарз экани ҳақидаги гап эҳтиётли ва зиммадан масъулиятни соқит қилиш учун яхшидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ўзингизга шубҳали бўлган нарсани шубҳали бўлмаган нарса учун тарк қилинг!» – деганлар. Ахир бир кун минг кун эмас-ку! Уни қайта тути бериш қийин эмас. Тутиб берилса инсонинг ичи роҳатлайди ва қалб ҳузур топади.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 52.
Манба: Ҳикмат Нури

