PDF WORD

Рамазонда ҳайз қонини тўхтатадиган дорилар истеъмол қилиш

Рамазон ойида ҳайз қонини тўхтатадиган дорилар истеъмол қилиш – жоиздир

Савол: Ҳомидорлик ва ҳайз қони келишининг олдини олиш учун рамазон ойида хотин кишининг дори-дармон истеъмол қилишининг ҳукми нима? У бу билан одамлар билан бирга рамзон ойи рўзасини тутиш, таровиҳ ва таҳажжуд намозларини ўқишни қасд қилмоқда.

Жавоб: Агар бирон бир зарар келиб чиқмаса, ҳайз қонини кечиктирадиган дори-дармонлар тановул қилинишида монеълик йўқдир. Бундан мақсад, ҳайз қони келиши билан таъқиқланадиган рўзани вақтида тутиш, Қуръон тиловати, таҳажжуд намозлари, Қадр тунидан баҳраманд бўлиш, умра қилиш ва бошқа ҳайз қони келиши ҳаром қиладиган ибодатларни қилиш назарда тутилмоқда. Агар фақатгина рўзани қасд қилиб унинг қазосини рамазон ойидан сўнгра тутишни оғир кўраётган бўлса, менимча, у дориларни тановул қилмагани маъқул. Чунки ҳайз қони, Аллоҳнинг Одамнинг қиз фарзандлари пешонасига ёзиб қўйган тақдиридир. Хотинлар ҳайз қони келишига рози бўлишлари билан бирга, рўзанинг қазосини тутишга ҳам сабрли бўлишлари керак. Зеро, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси берилади.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг