PDF WORD

Рамазон наҳорида қусиш

Рамазон наҳорида қусиш

Савол: Рамазон наҳоридаги қусиш рўзани бузадими?

Жавоб: Агар рўзадор қасддан қусса рўзаси очилади. Қасддан қусмаса рўзаси очилмайди. Бунинг далили Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисдир: «Кимда қусқи ўз-ўзидан келса у рўзасининг қазосини тутмайди. Қасддан қусган одам эса қазосини тутади», деганлар (Имом Аҳмад 10468; Ибн Ҳиббон 3518; Ибн Хузайма 1961).

Агар қусишни тўхтата олмасангиз рўзангиз очилмайди. Агар одам қорни жунбушга келгани ва ундан бирон нарса чиқиш эҳтимоли борлигини ҳис этса: «Сен унга монеълик қил!» – деб айтишимиз керакми? Йўқ! Ёки: «Уни чиқарма, тутиб тур!» – деймизми? Йўқ! Балки унга: «Бетараф тур! Ўзингни мажбурлатиб қусма! Қусқи келаётган бўлса қаршилик қилма! Чунки қасддан қуссанг рўзанг очилади. Агар монеълик қилсанг зарар кўрасан. Шунинг учун у чиқса, сенинг ёрдамингсиз чиқсин. Сенинг ёрдамингсиз чиқса сенга зарар ҳам бермайди ва рўзангни ҳам очмайди» – деймиз.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 184.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг