PDF WORD

Рамазон – дангасалик ва лоқайдлик ойи эмасдир

Рамазон -  дангасалик ва лоқайдлик ойи эмасдир

Савол: Рамазон ойида кўплаб одамларнинг ягона ғами – овқат тайёрлашу, ухлашдан нарига ўтмай қолди. Рамазон – дангасалик ва лоқайдлик ойига айланди. Ҳатто баъзилар кечалари ўйин ўйнаб, кундузлари уйқудан бош кўтармаяптилар. Сиз уларга қандай тавсиялар берасиз?

Жавоб: Одамларнинг ғами овқат тарқатиш, кундузлари ухлаш ва кечаларни ўзларига фойдасиз нарсалар билан бедор ўтказиш, менимча, вақт ва молнинг зое бўлишига сабабдир. Табийки, бу – инсон ҳаётида қайта такрорланмаслиги мумкин бўлган энг қимматбаҳо онларни қўлдан бой беришдир. Оқил инсон рамазон ойида лойиқ бўлганидек кечанинг аввалида ухлаши, таровиҳларда иштирок этиши, агар имкони бўлса, кечанинг охирида таҳажжуд намозини ўқиши керак. Шунингдек, ейиш ва ичишда исрофга йўл қўймаслиги керак. Қудрати етган одам рўзадорларга ё масжидда, ёки бошқа жойларда ифтор беришга ҳарис бўлиши керак. Чунки рўзадорга ифтор берган кишига, рўзадор тутган рўзанинг савобича савоб берилади. Мусулмон биродарларига ифтор берган одамга, биродарлари тутган рўза савоби ёзилади. Демак, Аллоҳ таоло бой қилган инсонлар, бу фурсатни, катта ажрларни қўлга киритиш учун ғанимат билишлари зарур.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг