«Қон олган ва олдирган одамнинг рўзаси бузилади» ҳадиси
«Қон олган ва олдирган одамнинг рўзаси бузилади»
деб айтилган ҳадиснинг саҳиҳлиги қай даражада?
Савол: «Қон олган ва олдирган одамнинг рўзаси бузилади» – деб айтилган ҳадиснинг саҳиҳлиги қай даражада?
Жавоб: Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад, шайхулислом ибн Таймийя, ибн Қоййим ва бошқа тадқиқотчи уламолар саҳиҳ дейишган.
Бу – назарий жиҳатдан ҳам тўғридир. Чунки, (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги усул билан) кўп қон олиниши, олдирган одамнинг дармонини олади. Дармони кетган одам озиққа эҳтиёжни ҳис қилади. Агар рўзадорнинг қон олдиришга эҳтиёжи бўлса, танасига дармон кириши учун: «Ифторингни қил ва еб, ич!» – деймиз. Агар қон олдиришга эҳтиёжи йўқ ва тутаётган рўзаси фарз бўлса: «(Ҳозир) қон олдирма!» – деймиз ва бу билан оғзини очгунича дармонини сақлаб қоламиз.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

