Ўз кўзи билан ҳилолни кўрмагунича рўза тутмаган одам
Ўз кўзи билан ҳилолни кўрмагунича рамазоннинг биринчи кунида рўза тутмаган одам ҳақида
Савол: Рамазон ойи ҳилоли кўринган, бироқ ўзим кўрмагунимча рўза тутмайман деб, «(Рамазон ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўза тутингиз, (шаввол ойи) ҳилол(и)ни кўриб рўзангизни очингиз!» ҳадисини далил қилиб, рўза тутмаган. Ушбу ҳадисни ҳужжат қилиши тўғрими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг…
Аслида адолатли мусулмонлардан биронтаси ҳилолни кўрса, рўза тутиш фарздир. Инчунун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳройилардан бири ҳилолни кўрганида рўза тутишга буюрган эдилар.
Аммо «Ҳилолни кўриб тутинглар!» ҳадисини «Ҳар бир киши ўзи кўриши билангина рўза тутиши керак» деб талқин қилиш – нотўғридир. Чунки, ҳадис ҳилол, адолатли битта мусулмон тарафидан кўринса ҳам, рўза тутиш учун умумий хитобдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир.
Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7753 – 5.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

