PDF WORD

Ой кирганини аниқлаш учун шаръий усул нима?

Ой кирганини аниқлаш учун шаръий усул нима?

Савол: Ойнинг кирганининг аниқ эканини билинадиган шаръий усул нима? Ойларнинг кириш ва чиқишини ўрганишда фалакиёт (астрономик) асбоблари билан фойдаланиш мумкинми? Мусулмон ҳилолни кўриш учун дурбинни ишлатиши мумкинми?

Жавоб: Ой киришини аниқлаш учун шаръий усул – одамларнинг ҳилолни кўришларидир. Бу дини ва кўриш қуввати кучли бўлган одамлар тарафидан амалга оширилади.

Агар улар ҳилолни кўрсалар, бу кўришга биноан, кўринган ҳилол рамазон ойиники бўлса рўза тутиш, шаввол ойиники бўлса рўзани очиш фарз бўлади. Агар ҳилол кўринмаган бўлса, фалакиёт ҳисобларига (тақвимларга) асосланиш жоиз эмасдир. Агар ҳилолни кўрилса ва бу кўриш расадхона асбоблари воситасида бўлган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзларига биноан, эътиборлидир: «У (Рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутинглар, у (шаввол ҳилоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2556, 2569).

Бироқ, тақвимда кўрсатилган ҳисобларга амал қилиш ҳам, уларни асос деб ҳисоблаш ҳам, жоиз эмасдир.

Дурбин деб аталган ва ҳилолни яқинлаштириб кўрсатадиган асбобни ишлатишнинг зарари йўқдир. Бироқ уни ишлатиш вожиб эмасдир. Суннатнинг зоҳирига кўра бошқасига эмас, оддий кўришнинг ўзигагина асосланишдир. Шундай бўлсада, ишончли одам дурбин воситасида ҳилолни кўрса, унинг кўришига амал қилинади. Одамлар ўтмиш замонларда шаъбон ёки рамазон ойларининг ўттизинчи кечасида миноралар тепасига чиқиб дурбин воситасида ҳилолни кўришга ҳаракат қилар эдилар.

Нима бўлса ҳам, ҳилолни қандай услуб билан кўрилган бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У (Рамазон ҳилоли)ни кўрсангизлар рўза тутинглар, у (шаввол ҳилоли)ни кўрсангизлар рўзангизни очинглар!» (Имом Бухорий, ҳадис № 1900, Имом Муслим, ҳадис № 2556, 2569), ҳадисининг умумий маъносига кўра, унга амал қилиш фарз бўлади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг