Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми
Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми
Савол: Рамазонда намоз ўқимай, рўза тутишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Рўза тутган, бироқ, намоз ўқимаган одамга рўзаси фойда бермайди, қабул қилинмайди ва масъулияти ҳам соқит бўлмайди. Ҳатто намоз ўқимаган одамдан рўза тутиши талаб қилинмайди ҳам. Чунки, намоз ўқимаган одам яҳудий ва христианга ўхшайди. Айтингларчи, яҳудий ва христиан ўз динида экан, тутган рўзаси қабул қилинадими? Йўқ! Демак, биз ундай одамга: «Аллоҳга намоз ўқиш билан тавба қил ва рўза тут! Аллоҳга тавба қилган кимсанинг тавбасини Аллоҳ қабул қилади!» – деймиз.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

