Наҳорларининг кўп қисмини фильм кўриш билан ўтказадилар
Наҳорларининг кўп қисмини фильм кўриш билан ўтказадилар …
Савол: Айрим рўзадорлар рамазон ойининг наҳорларини видео ва ойнаи жаҳондаги фильм ва силсилаларни кўриш ҳамда карта ўйнаш билан ўтказадилар. Ислом дининиг бунга ҳукми нима?
Жавоб: Рўзадор ва бошқа мусулмонлар келаётган ва кетаётган вақтларида Аллоҳдан қўрқишлари, Аллоҳ таоло ҳаром қилган очиқ ёки ярим очиқ суратларни кўрсатадиган ҳаёсиз фильмларни кўришдан ва гуноҳ мақолаларни ўқишдан сақлансинлар. Чунки ойнаи жаҳонда Аллоҳнинг шариатига зид бўлган суратлар, қўшиқлар, чолғу асбобларининг куйлари ва адаштирувчи чақириқлар намойиш этилади.
Бундан ташқари рўзадор ва рўза тутмаган мусулмонларнинг карта каби «кўнгилочар» ўйинларни ўйнамасликлари керак. Чунки буларда гуноҳ нарсаларга боқиш ва уни қилиш мавжуд бўлиб, улар қалбларнинг қорайиши, моғорлашиши, Аллоҳнинг шариатига лоқайдлик, Аллоҳ таоло вожиб қилган жамоат намози ва бошқа фарзларни адо этишга танбаллик қилиш ва кўплаб гуноҳларга қўл уриш омилидир. Аллоҳ таоло айтди:
«Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар билимсизлик билан (ўзгаларни) Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва у (йўлни) масхара қилиш учун беҳуда сўз(лар)ни сотиб олар. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир. Қачон унга Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида оғирлик-карлик бордек кибру-ҳаво билан юз ўгириб кетар. Бас унга аламли азоб ҳақида «хушхабар» бериб қўйинг!» (Луқмон: 6, 7).
Аллоҳ таоло Раҳмоннинг бандаларини тавсифлар экан шундай дейди:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам,) ёки сиз улардан харж (яъни Қуръон оятларини келтирганингиз эвазига ҳақ) сўрамоқдамисиз? (Йўқ, сиз ҳаргиз улардан харж сўрамассиз, чунки) Парвардигорингизнинг харжи – берадиган ажри яхшироқдир. У энг яхши ризқ бергувчидир» (Мўъминун: 72).
(Араб тилидаги) «зувр» калимаси ёлғондан гувоҳлик бериш маъносида бўлиб, «ла яшҳадувна» калимаси ҳозир бўлмайдилар, (яъни) ёлғондан гувоҳлик бериш учун ҳозир бўлмайдилар).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умматим ичидан зинони, ипакни, ароқни ва чолғу асбобларини ҳалол санайдиган кимсалар чиқадилар» - дедилар. Бу ҳадисни Имом Бухорий муаллақ ҳолатда ривоят қилди. (Араб тилидаги) «ҳира» сўзидан мақсад – таносил аъзоси, чолғу асбобларидан мақсад – қўшиқ ва чолғу асбобларидир. Чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мусулмонларга ҳаром нарсаларга олиб борадиган воситаларни ҳаром қилди. Шубҳасиз, ҳаёсиз филмларни, ойнаи жаҳонда намойиш этилаётган гуноҳ нарсаларни томоша қилиш гуноҳга қўл уришга олиб борадиган восита ва уни рад этишга лоқайдлик василасидир.
Аллоҳдан мадад сўраймиз.
Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ
«ал -Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ»
Манба: Ҳикмат Нури


Ассаляму алейкум, лекин баъзи бировлар: “Биз бу кинолардан сабоқ оламиз”, деб айтишса, бошқалар: “Кино билан динга ва яхшиликка чақиришамиз”, деб, “исломий” деган атов билан фильмлар чиқаришади. Аммо Набий (Саллаллоху алейхи ва саллям) ва солафлар саҳна қўйилимлари орқали хеч кимга даъват қилмадилар-ку. Шунга ҳам тушунча берсангиз, илтимос.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Сиз сўраган масала бўйича:
http://tavhid.com/kitoblar/maqolalar/musulmon-hayotiga-kinofilmlarning-tasiri
http://tavhid.com/kitoblar/turli-mavzular/film-va-multfilmlarni-tomosha-qilish-haqida
юқоридаги адреслар орқали қисқача маълумот оласиз деб умид қиламиз.