PDF WORD

Мускул, вена томири ва думбадан олинган уколлар

Мускул, вена томири ва думбадан олинган уколлар

Савол: Мускуллар, вена қон томирлари ва думбадан олинган уколларнинг ҳукми нима?

Жавоб: Мускуллар, вена қон томирлари ва думбадан олинган уколларнинг зарари йўқ ва уларни олиш билан рўза очилмайди. Чунки улар рўзани очувчи нарсалар ҳам, очувчи нарсалар маъносидаги нарсалар ҳам эмас. Улар озиқ ёки ичимлик ҳисобланмайди. Буларнинг таъсир этмаслигини илгари ҳам айтиб ўтган эдик. Беморга ейиш ёки ичишдан беҳожат қиладиган (озиқлантирувчи) уколларгина рўзага таъсир қилади.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн

Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 171.

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг