Кеча дея саҳарлик қилаверди …
Кеча дея саҳарлик қилаверди …
Савол: Рўзадор кеча тугамаганини гумон қилиб саҳарлик қилаверди. Бир оздан кейин эса субҳи содиқ бўлганини англади. Унинг ўша кунги рўзасининг ҳукми қандай?
Жавоб: Рўзадор кеча тугамаганини эътиқод қилгани учун саҳарлик қилган ва кейин эса субҳи содиқ бўлгани аниқ бўлса, унинг рўзаси раводир. Чунки Аллоҳ таоло шундай деган:
«Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар. Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар! Масжидларда эътикофда бўлган чоғингизда (кечалари ҳам) улар (хотинларингиз) билан қўшилманг! Булар (юқорида мазкур бўлган ҳукмлар) Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларга яқинлашмангиз! Одамлар ҳаром ишлардан сақланишлари учун Аллоҳ ўз оятларини мана шундай очиқ-равшан баён қилади» (Бақара: 187).
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг «Саҳиҳ»ида Асмоъ Абу Бакр қизи разияллоҳу анҳумодан ушбу ҳадис ривоят қилинган: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонида булутли кунда рўзамизни очдик. Сўнгра қуёш кўринди» (Ибн Можа (Аллома Албоний таҳқиқи) 1674). Асмоъ разияллоҳу анҳо уларни у кунги рўзанинг қазосини тутишга буюрилганларини ривоят қилмади. Бу эса жоҳил – билмаган одамнинг рўзаси бундай ҳолатларда бузилмаслигига далилдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 267.
Манба: Ҳикмат Нури

