Жиддаликнинг Маккага таровиҳ учун бориши
Жиддаликнинг Маккага таровиҳ учун бориши
Савол: Жиддаликнинг таровиҳ намози учун Маккага боришининг ҳукми нима?
Жавоб: Жиддаликнинг Масжидул-Ҳаромга таровиҳ намозини ўқиш учун боришида зарар йўқ. Чунки, Масжидул-Ҳаром – сафар тайёргарлиги кўрилиши мумкин бўлган масжидлардан бири. Бироқ, у давлат хизматчиси ёки имом бўлса, хизмати ва имомгарчилигини ташлаб кетмайди. Чунки, Масжидул-Ҳаромда намоз ўқиш – суннат, (тайинланган) вазифа ва имомгарчиликни бажо келтириш – вожибдир. Суннат йўлида вожибни қурбон қилинмайди.
Менга айрим имомларнинг имомлик вазифаларини ташлаб, таровиҳ ёки эътикоф қилиш баҳонаси билан Маккага – Масжидул-Ҳаромга жўнаб кетаётганларининг хабарлари келмоқди. Бу – хатодир. Чунки вазифани бажо келтириш – вожибдир. Маккага таровиҳ ўқиш ёки эътикоф учун бориш эса вожиб эмасдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ
Манба: Ҳикмат Нури

