Иш туфайли рўза тутмаслик
Иш туфайли рўза тутмаслик
Савол: Бир киши иши ва қўл остидаги фарзандларининг тирикчилиги учун рўзасини тутмади. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
Жавоб: Ўзи ва фарзандларининг тирикчилигини ҳужжат қилиб рўза тутмаган ва буни: «Бемор рўза тутмаса бўлаверади. Шунга кўра тирикчилик қилишга мажбур бўлган одам ҳам рўза тутмаса бўлаверади» деб гумон қилган одам таъвилчи бўлиб, тирик бўлса тута олмаган рўзасининг қазосини тутади. Агар ўлган ва унинг номидан валийси рўза тутмаган бўлса ҳар тутмаган куни учун битта бечоранинг қорнини тўйдиради.
Аммо рўзасини таъвилсиз тарк қилган бўлса уламоларнинг қувватли қавлларига кўра ҳар бир ибодатнинг вақти белгиланган бўлиб, одам уни ўз вақтидан узрсиз чиқариб юборса, ундан бу ибодатни қайта қилиши қабул қилинмайди. Энди бу одамнинг солиҳ ва нафл амалларни кўплаб қилиши, истиғфорлар айтиши кифоядир. Бунинг далили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ йўллар билан ривоят қилинган ушбу ҳадисдир: «Ким бизнинг амалимиздан бўлмаган ишни қилса (унинг) бу (иши ўзига) қайтарилгандир».
Шунингдек, вақти белгиланган ибодатларни ўз вақтидан илгари ҳам, кейин ҳам қилинмайди. Бироқ унутган ёки билмаган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутиш ҳақида: «Ким намоздан ухлаб қолган ёки уни унутган бўлса эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг каффорати – ўшадир» – деганлар. Билмаслик эса тафсилотларга муҳтож бўлиб, бу ер уларни эслатиш мақоми эмасдир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 51.
Манба: Ҳикмат Нури

