PDF WORD

Ҳилолни кўрмай шаъбоннинг 30-куни рўза тутса бўладими?

Ҳилолни кўрмай шаъбоннинг ўттизинчи куни рўза тутса бўладими?

Савол: Биров шаъбоннинг ўттизинчи куни ҳилолни кўрмай рўза тутиб ифтор қилди. Унинг рўзаси тўғрими ёки хатоми, далили билан айтиб берсангиз?

Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг…

Шаъбон ойининг ўттизинчи кечасида ҳилол кўрингани аниқ бўлмаса, рўза тутиш жоиз эмасдир. Фақатгина, бу рўзаси тутишга одат қилган рўзаларига, масалан, душанба ва пайшанба кунлари тутадиган (нафл) ёки бошқа кунлардаги тутилаётган рўзадан бир кун олдинги ёхуд кейинги кундаги рўзаларга тўғри келиб қолса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига биноан, зарари йўқдир: «Рамазондан бир ёки икки кун аввал рўза тутманглар. Бироқ, бир киши (нафл) рўза (ларини) тутаётган бўлса тутаверсин» (Имом Аҳмад 1/367, 2/234, 347, 408, 438, 477, 497, 513, 521; Имом Бухорий 2/230; Имом Муслим 2/762 (ҳадис № 1082); Абу Довуд 2/745, 750 (ҳадис №№ 2327, 2335); Термизий 3/6869 (ҳадис № 684); Насоий 4/49, 154 (ҳадис № 2172, 2174, 2190); Ибн Можжаҳ 1/528 (ҳадис № 1650); Доримий 2/4; Ибн Абу Шайба 3/23; Байҳақий 4/207).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4442 – 4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг