Ҳайз қони кундуз куни тўхтади
Ҳайз қони кундуз куни тўхтади
Савол: Ҳайз ёки туғруқ қони кундуз куни тўхтаса хотин киши ейиш ва ичишдан тийилиши керакми?
Жавоб: Агар ҳайз ёки туғруқ қони кундуз куни тўхтаса бу қон келаётган аёлнинг ейиш ва ичишдан тийилиши зарур эмас. У еб, ичиши мумкин. Чунки унинг ейиш ва ичишдан тийилиши, ўша куннинг қазосининг фарзлигига таъсир кўрсата олмайди. Бу – Имом Молик ва Имом Шофиий мазҳаби ҳамда Имом Аҳмаддан ривоят қилинган икки қавлдан биридир. Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: «Ким кундузнинг бошида еган бўлса, охирида ҳам еяверсин!». Яъни, кундузнинг бошида оғзини очиши рухсатли бўлган одамнинг кундузнинг охирида ҳам еявериши жоиздир.
Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Фатво ва мақолалар девони, Рўза китоби, 19 жилд. Фатво № 59.
Манба: Ҳикмат Нури

