PDF WORD

Болани рўза тутишга буюриш намоз каби фарздир

Болани рўза тутишга буюриш намоз каби фарздир

Савол: Нарсаларни фарқлаб қолган боланин рўза тутишга буюриладими? Агар рўза тутиш мобайнида балоғат ёшига етиб қолса, бу рўзаси унга етарлими?

Жавоб: Болалар ва қизчалар етти ёки ундан кўра катта ёшга етсалар одатланишлари учун рўза тутишга буюриладилар. Уларни қарамоғига олган кимсалар намоз ўқишга буюрганларидек, рўза тутишга ҳам буюришлари зарур. Балоғат ёшига етганларида эса рўзани тутишлари фарзга айланади. Агар кундузнинг ярмида балоғат ёшига етса, у тутган рўза ўша кунга кифоя қилади. Масалан, рўза тутган кунининг завол маҳалида ўн беш ёшга тўлган бўлса, ўша куннинг рўзасига кифоя қилади. Куннинг биринчи ярми унинг учун нафл бўлсада, иккинчи ярми фарз бўлаверади.

Ўғил болалар таносил аъзосининг атрофида дағал туклар чиқмаган, маний шаҳват билан тўкилмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар. Қизлар ҳам шундай, фақат ўғил болалардан фарқли тўртинчи нарса – ҳайз қони келмаган бўлса, балоғат ёшига етмаган ҳисобланадилар.

Аллома Абдулазиз ибн Боз раҳимаҳуллоҳ

«ал -Жомеъ ли фатаавал маръатил муслимаҳ»

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг