PDF WORD

Йигирма еттинчи кеча Қадр туними?

Йигирма еттинчи кеча Қадр туними?

Савол: Мусулмонлар рамазон ойининг йигирма еттинчи кечасини Қадр туни деб ҳисоблашга одатланиб қолишган. Бундай деб ҳисоблашнинг асоси ва ҳужжати борми?

Жавоб: Ҳа, бундай деб ҳисоблашнинг асоси бор. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис йигирма еттинчи кечанинг Қадр туни эканига умид беради. Бироқ, уламоларнинг қирқдан ортиқ сўзлари борки, улар (рамазон ойининг) охирги даҳаси, хусусан, охирги етти кечаси эканини ифодаламоқда. Балки у йигирма еттинчи, балки йигирма бешинчи, ёки йигирма учинчи, ё йигирма тўққизинчи ёхуд йигирма саккизинчи кечаси бўлиши мумкин. Балки йигирма олтинчи ёки йигирма тўртинчи кечаси бўлиши мумкин.

Шунинг учун ҳам, одам мазкур кечаларнинг ҳар бирида ибодат қилишга тиришиши ва уларнинг фазилати ва савобларидан маҳрум қолмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло айтди:

«Албатта Биз уни (Қуръонни) бир муборак-баракотли кечада нозил қилдик. Дарҳақиқат Биз (инсонларни ушбу Қуръон билан охират азобидан) огоҳлантиргувчи бўлдик» (Духон: 3);

«Албатта, Биз у (Қуръон)ни қадр кечасида нозил қилдик. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), қадр кечаси нима эканлигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни Жаброил алайҳиссалом) Роббиларининг изни-ихтиёри ила (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушадилар. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир» (Қадр: 1 – 5).

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн раҳимаҳуллоҳ

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг