Юсуф алайҳиссаломнинг оғалари Асботларданми?
Юсуф алайҳиссаломнинг оғалари Асботларданми?
Савол: Юсуф алайҳиссаломни қудуққа отган оғалари, Аллоҳ таоло Қуръон Каримда зикр қилган пайғамбар ва расуллар – Асботларданми? Агар улар Асботлардан бўлсалар, пайғамбар ва расулларга бундай хунук ишни қилиш ярашадими? Ёки улар бу ишни ўзларига пайғамбарлик келишидан илгари қилишганмиди?
Жавоб: Юсуф алайҳиссалом ва унинг оғалари Яъқуб алайҳиссаломнинг фарзандлари эдилар. Асботлар эса Яъқуб алайҳиссаломнинг набиралари ва унинг ўн икки ўғлонининг фарзандларидир. Тўғриси, унинг ўн икки ўғлонлари ичидан, фақатгина, Юсуф алайҳиссаломгина пайғамбардир. Буни Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзининг «ал-Бидая ван-Ниҳая» китобида зикр қилган (1/215, 216).
Шунинг учун ҳам Юсуф алайҳиссалом оғаларининг оталари Яъқуб ва укалари Юсуф алайҳимассаломларга қарши ҳийла ишлатиб, уни амалга оширишлари ақлдан йироқ эмас эди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 9308-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Манба: Ҳикмат Нури

