PDF WORD

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутадими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутадими?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг унутиши тўғрими? Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутадиларми ёки йўқми?

Жавоб: Ҳа, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унутишлари мумкин. Бироқ, шариат соҳасида унутишлари мумкин эмас. Унутса уни Аллоҳ таоло билади (ва тўғрилаб қўяди). Икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида аср намозида хатога йўл қўйганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Мен ҳам инсонман. Сизлар каби мен ҳам унутаман. Агар унутсам эслатиб қўйинглар!» – деб айтган ҳадислари ривоят қилинган (Имом Бухорий 392, Имом Муслим 572, Насоий 1244, Абу Довуд 1020, Ибн Можа 1211, Имом Аҳмад 1/379).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6959-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг