Расулуллоҳ жинлар билан кўришганми?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жинлар билан кўришганми?
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жинлар билан кўришганлари ҳақида маълумотлар борми?
Жавоб: Ҳа, саҳиҳ суннатда бу ҳақда ривоятлар ворид бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўришганлари ҳақида саҳобларага дарак бериб, уларга жинларнинг изларини кўрсатганлар. Бу ҳақда Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ)нинг Аҳқоф сурасининг ушбу оятига ёзган тафсирига қаранг:
«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «Менга ваҳий қилиндики, жинлардан бир гуруҳи (менинг Қуръон тиловат қилганимни) эшитишиб …»» (Аҳқоф: 29).
Раҳмон ва Жин сураларида бу мавзуга тааллуқли тафсилотли жавобларни олишингиз мумкин.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.
Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 2231-2.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён
Манба: Ҳикмат Нури

