PDF WORD

Пайғамбаримиздан кейин бошқа дин келадими?

Пайғамбаримиздан кейин бошқа дин келадими?

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мен Аллоҳ даргоҳидан олиб келган Ислом динидан бошқа динлар мендан кейин келади» – деб айтганмилар?

Жавоб: Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мендан кейин пайғамбар йўқдир» деганлар (Имом Бухорий 3268; Имом Муслим 1842; Ибн Можа 2871; Имом Аҳмад 2/297).

Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида эса шундай деган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизлардан бирон кишининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг пайғамбари ва пайғамбарларнинг сўнггисидир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зотдир» (Аҳзоб: 40).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, қуйидаги ҳадисдагидек, Умматини одамлар Ислом динига хилоф ўлароқ ўйлаб топишган нарсалардан огоҳлантирдилар: «Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсаларни пайдо қилса, унинг бу иши (ўзига) қайтарилгандир» (Муттафақун алайҳ. Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 5828-1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг