PDF WORD

Одам алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги

Одам алайҳиссаломнинг пайғамбарлиги

Савол: Аллоҳ таолонинг:

«Одам Парвардигор тарафидан бир неча сўзлар (фармонлар) қабул қилиб олганидан сўнг Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди» (Бақара: 37) оятида баён қилинганидек, Одам алайҳиссаломнинг биринчи пайғамбар эканига иймон келтириш иймоннинг шартларидан бирими? Одам алайҳиссаломнинг расул эканига аниқ далиллар нима?

Жавоб: Ер юзига юборилган Аллоҳнинг биринчи расули-элчиси – Нуҳ алайҳиссаломдир. Бу, икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида нақл этилган Шафоат ҳақидаги ҳадисда баён қилинган. Одам алайҳиссалом ҳақида эса, унинг пайғамбар экани айтилган. Шунинг учун ҳам сиз саволингизда тилга олган ва қуйидаги оят маъноларига кўра Одам алайҳиссалом пайғамбарларнинг биринчисидир:

«Дарҳақиқат Биз илгари Одам билан (Жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида) аҳдлашган эдик У (аҳдни) унутди ва Биз унинг қасд-субутини кўрмадик» (Тоҳа: 115).

Аллоҳ таолонинг Одам алайҳиссаломга ваҳий юборганига далолат қилган бошқа оятлар ҳам бор. Бироқ биз унинг Аллоҳнинг расули-элчиси эканига далолат қиладиган биронта соғлом далилни кўрмадик.

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 7701-2.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзо: Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг