PDF WORD

Нуҳ алайҳиссаломдан илгари расул бўлганми?

Нуҳ алайҳиссаломдан илгари расул бўлганми?

Савол: (Айтишларича), расулларнинг сони уч юз ўн учта бўлиб, уларнинг биринчиси Нуҳ ва охиргиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам эмишлар. Айтингчи, Нуҳ алайҳиссаломдан олдин ҳам расул бўлганми?

Жавоб: Нуҳ алайҳиссалом Одам алайҳиссаломдан кейин Ер юзига юборилган расулларнинг энг биринчисидир. Бунинг дараги икки «Саҳиҳ» ҳадислар тўпламида Шафоат ҳақидаги узун ҳадисда келган: «Мўъминлар Нуҳнинг олдига келиб: Сиз Аллоҳ таолонинг Ер аҳлига юборган илк расулисиз. Роббимизга биз учун ҳомий – шафоатчи бўлинг, – дейдилар» (Имом Бухорий 3092, 4343; Имом Муслим 284, 287).

Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 6147-7.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз

Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий

Аъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён

Манба: Ҳикмат Нури


·

Фикр билдиринг